17:03 / 19.12.2017
7 333

Қиз ўз отасини бўғиб ўлдиргани етмагандек, унинг танасини бурда-бурда қилди

Қиз ўз отасини бўғиб ўлдиргани етмагандек, унинг танасини бурда-бурда қилди
Россиянинг Доғистон Республикасида бир қиз ўз отасини ўлдирган. Тергов органларининг берган маълумотига кўра, 2016 йилда қиз ўз отаси билан ўртасида келишмовчиликлар бўлгани сабабли, отасини ўлдиришга қарор қилади.

Хабарда келтирилишича, “Дастлаб, отасининг овқатига 40 дона дори қўшиб едиради. Орадан бир оз вақт ўтгандан кейин, отасининг ўлмаганини кўриб, қиз ўқлоғ билан отасининг бошига бир неча марта уради. Ўқлоғи ҳам синганидан кейин, това билан ура бошлайди ва охирида сочиқ билан бўғиб ўлдиради”.

Кейин, икки кун давомида қиз ўз отасининг танасини майдалайди. Майдаланган тананинг бир қисмини ҳожатхонага оқизади, қолган бир қисмини эса Махачқалъадаги қабристонга олиб бориб кўмади.

Ҳозирги вақтда, қиз устидан жиноий иш очилиб, у қотилликда айбловчи хулоса билан судга чиқарилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қиз ўз отасини бўғиб ўлдиргани етмагандек, унинг танасини бурда-бурда қилди