13:20 / 21.12.2017
5 988

Хитой АҚШга маслаҳат берди

Хитой АҚШга маслаҳат берди
Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШни «совуқ уруш» давридаги каби фикр юритишдан воз кечиш ҳамда янада «ижобий ўзаро алоқаларни» амалга оширишга чақирди. Бу ҳақда Хитой вазирлигининг WeChat ижтимоий тармоғидаги баёнотида айтилади, деб хабар бермоқда Кун нашри.

«Биз шунга умид қиламизки, АҚШ совуқ уруш давридаги каби фикр юритишдан воз кечиб, Хитой армияси ривожига объектив назар ташлайди, Хитой томони билан икки давлат қуролли кучлари ҳамкорлигини ривожлантиришни рағбатлантириб боради, янада ижобий ўзаро алоқаларни йўлга қўяди, икки мамлакат армияларининг алоқаларини Хитой-Америка муносабатларини барқарорлаштирувчи омилга айлантиришга ҳаракат қилиб, минтақавий ва глобал тинчлик, барқарорлик ҳамда фаровонликни биргаликда ҳимоя қилади», - дея маълум қилишган Хитой Мудофаа вазирлигидан.

Шу тариқа ХХР АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича янги стратегиясига изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Хитой кучайиб бораётган катта ҳарбий қудратга эга давлат саналиши, шу сабабдан НАТОга ХХР томони билан сиёсий мулоқотни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой АҚШга маслаҳат берди