Аввалроқ, АҚШ расмийлари Корея ярим оролидаги зиддиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга тайёр эканлиги тўғрисида хабар берган эдик. Ушбу ярим оролдаги мавжуд зиддиятнинг, ҳарбий йўл билан ечим топишига мутахассислар турлича фикр билдирмоқдалар.
Россия мудофаа вазирлигининг захирадаги генерал-лейтенанти Евгений Бужинскийнинг фикрига кўра, АҚШнинг КХДРга ҳарбий зарбалар бериш эҳтимоли кам. Агар, шундай ҳолат юз берса, “қиёмат” бошланади ва Жанубий Корея ҳам можарога қўшилиб кетади.
Шунингдек эксперт, “Агар томонлар, ҳарбий зарба беришни бошласа, Жанубий Корея яксон қилинади. Чунки, Жанубий Кореянинг ҳудудида атом реакторлари жуда кўп ва бу қиёмат дегани бўлади, шунинг учун мен воқеаларнинг бундай ривожланишига ишонмайман”, деган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий дастурини ривожланишига йўл бермаслик учун режалар ишлаб чиқмоқда, аммо, ярим оролда ҳарбий тўқнашувнинг юз бериши, ақлга сиғмайдиган ишдир.
Шимолий Корея, сўнгги пайтларда қитъалараро баллистик ракеталар ва уларга жойлаштириладиган жанговар каллакларни ишлаб чиқаришга киришган ҳамда бунга АҚШ томонидан қилинаётган таҳдидлар сабаб, деб баёнот бериб келади.
БМТ томонидан КХДР га қўлланилаётган санкциялар ҳеч қанақа таъсир кўрсатмаяпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди