21:35 / 21.12.2017
10 664

Ҳиндистонда жарроҳлар уч ойлик чақалоқнинг қорнидан эгизагини тортиб олишди…

Ҳиндистонда жарроҳлар уч ойлик чақалоқнинг қорнидан эгизагини тортиб олишди…
Бунақасини дунё аҳли жуда кам кўрган. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида яшовчи эр-хотин уч яшар чақалоғининг қорни ҳаддан зиёд шишиб кетгани сабабли врачларга мурожаат этишди. Маҳаллий врачлар бунинг асл сабабини топа олишмагач, Банаррас университети госпиталига боришди.

Текшириб кўрилгач, жарроҳларнинг ўзи ҳам даҳшатга тушиб қолди. Ва зудлик билан чақалоқни жарроҳлик амалиёти столига ётқизишди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бола қорнидан унинг эгизаги тортиб олинди. Паразит эгизакнинг вазни тортиб олингандан сўнг 900 грамм экани аниқланди.

Уч ойлик чақалоқ эса айни кунда соғайиш палласига кирди. Яқин орада уйига кетиш учун рухсат берилса ҳам ажаб эмас.
Мутахассислар бу ҳолат қандай содир бўлганини ҳозирча аниқлашмади. Бироқ шу нарсани таъкидлашдики, йилига дунё бўйича 200 га яқин худди шундай аномал ҳолатлар кузатиларкан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда жарроҳлар уч ойлик чақалоқнинг қорнидан эгизагини тортиб олишди…