20:51 / 22.12.2017
5 726

Америкалик эркак оламдан ўтгач, уни оиласи билан бирга қайта тирилтиришлари учун 140 минг доллар ҳақ тўлади

Америкалик эркак оламдан ўтгач, уни оиласи билан бирга қайта тирилтиришлари учун 140 минг доллар ҳақ тўлади
Гап ҳақиқатан қайта тирилиш ҳақида кетади. Американинг Висконсин штатида истиқомат қилувчи Деннис Ковальски крионика институти директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланиб, америкалик олимлар яқин келажакда ўлганларни қайта тирилтира олишига қаттиқ ишонаркан.

Шунинг учун у ўлгандан кейин ўзини, рафиқаси Мария, уч фарзанди — 19 ёшли Жейкоб, 17 ёшли Дэнни ва 16 ёшли Жеймсни суюқ азот ёрдамида музлатиб қўйишларини хоҳлади. Кейин эса мутасаддиларга орадан маълум вақт ўтиб, олимлар марҳумларни тирилтира олиш имконига эга бўлгач, барчаларини қайта тирилтиришларини тайинлади. Худди шу амаллар учун 140 минг доллар ҳақ тўлади.

Расман хабар беришларига қараганда, Америкада бир одамнинг жасадини музлатиб қўйиш 28 минг доллар тураркан. Ҳозирги кунга қадар жами 160 нафар одам ва юзлаб ҳайвонларнинг жасадлари суюқ азот ёрдамида музлатиб қўйилган.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик эркак оламдан ўтгач, уни оиласи билан бирга қайта тирилтиришлари учун 140 минг доллар ҳақ тўлади