Вашингтон Украинага унинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети ҳимоясини таъминлаш мақсадида мудофаа қуролларини етказиб беришга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили Хезер Науэрт маълум қилди.
“АҚШ Украинага кучайтирилган мудофаа имкониятларини мамлакатга унинг мудофаа имкониятларини шакллантиришдаги ва келгусида тажовузларни қайтаришидаги ёрдамимизнинг бир қисми сифатида етказиб беришга қарор қилди”, деб айтилган Науэрт баёнотида. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
“АҚШнинг ёрдами, аввал айтганимиздек, мудофаа характерига эга. Биз доимо Украина суверен давлатлигини ва ўзини ҳимоя қилишга ҳақли эканини айтиб келганмиз”, дейилган баёнотда.
Баёнотда таъкидланишича, АҚШ Украина шарқидаги вазиятни тартибга солиш учун Минск келишувларининг бажарилишига содиқ бўлиб қолади.
22 декабрда АҚШ ОАВ давлат департаментидаги номи ошкор қилинмаган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Трамп Киевга Javelin танкларга қарши ракета қурилмалари етказиб берилишини маъқулламоқчилигини маълум қилганди. Таъкидланишича, гап 35 та Javelin қурилмаси ва 210 та танкларга қарши ракета етказиб бериш ҳақида борган.
21 декабрда эса АҚШ Украинага ўқотар қурол етказиб берилишига лицензияларни маъқуллаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди