
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ишлашдан тўхтади. @kadyrov_95 саҳифасига киришга уриниш чоғида унга кириш мумкин эмаслиги ҳақидаги хабар келиб чиқмоқда. Шунингдек сиёсатчининг Facebook’даги саҳифаси ҳам ишламаяпти.
20 декабрь, чоршанба куни АҚШ расмийлари инсон ҳуқуқлари поймол этилишига алоқадор шахслар ўрин оладиган «Магнитский рўйхати»га Чеченистон раҳбари Рамзoн Қодировни киритган эди.
Чеченистон ҳукуматининг фикрича, Қодировнинг аккаунти ишидаги носозлик техник муаммолар билан боғлиқ эмас. «Бу Россияни ҳаққоний овоз, самимий фуқаролик позициясидан маҳрум этишга бўлган навбатдаги уриниш», – дея айтиб ўтган Чеченистон Республикасининг миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот бўйича вазири Жамбулат Умаров.
Манбa: sof.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар