Швейцариядаги тоғлардан бирининг ёнбағрида темир йўл барпо этилди. Натижада дунёдаги энг қия осма темир йўл ҳосил қилинган.
Узунлиги 1720 метр бўлган темир йўл Швиц шаҳри яқинидаги водийда бошланади. У манзарали ясси тоғда жойлашган ва аҳолиси 100 кишилик Стус қишлоғига олиб боради. Бу ерда бирорта ҳам машинани учратиш мумкин эмас. Ушбу темир йўл Стус аҳолиси учун ягона транспорт бўлади. Темир йўл нишаблиги 110 градус бўлган тоғ бўйлаб кетади ва бундай қия сиртда аввал ҳеч йўл қурилмаган. Поезд йўлда учта туннел ва кўприкдан ўтади.
Видеодан кўриш мумкинки, поезд ҳаттоки шундай нишаблик бўйлаб бир хил тезлик билан кетмоқда. Поезднинг яна бир ўзига тортадиган жиҳати шундаки, унинг вагонлари айлана шаклида бўлиб, ўз ичига 34 йўловчини сиғдира олади. Бу вагонларга “олмахон ғилдираги” деб ҳам ном берилди.
Темир йўл линияси Stoos Bahn деб номланган ва 53 млн долларга айланган. Швейцарияда янги йўл бундай чекка ҳудудларни мамлакатнинг умумий турмушига интеграция қилишидан ташқари, янги ва истиқболли сайёҳлик йўналишини бошлаб беради.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди