Америкалик жарроҳлар кубалик боланинг юзидан 4,5 кг оғирликка эга шишни олиб ташлашади, маҳаллий шифокорлар буни қилишга қўрқишганди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
14 ёшли Эмануэль Зейес полиостотик фиброзли дисплазиядан азият чекади, бундай касалликда суяк қисмларининг бир қисми толали тўқима билан алмашади. Бола тўрт ёшга кирганида биринчи кичик шишлар пайдо бўлган, бироқ улар унинг ҳаётига хавф солмаган. Тахминан икки йил аввал эса боланинг бурни чап томонида яллиғланган ғуддага ўхшаш нарса пайдо бўлди. Ўтган вақт давомида шиш баскетбол тўпи билан баробар ҳажмга қадар етган, гарчи у салбий бўлмаса ҳам, ҳажми туфайли болани бўғиб қўйиши ёки бўйнини синдириб юбориши мумкин. Бола нафас олишга қийналади, сабаби шиш трахея (нафас олиш йўллари, бўғиз)га халақит беради. Бундан ташқари, у овқатни ютишга қийналади, шунинг учун тинкаси қуриб қолган.
Оила ўтган йиллар давомида кубалик кўплаб шифокорларга мурожаат қилган, бироқ улар ёрдам бера олишмади – шишни олиб ташлаш, уларнинг сўзларига кўра, катта хавф туғдирган. Болага Майами Университетининг жағ-юз жарроҳлиги бўлими раҳбари доктор Роберт Маркс ёрдам беришга қарор қилди. У Кубадан олиб келинган рентген суратлари орқали боланинг касаллигини ўрганиб чиққан. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...