
Ўн бир нафар қариндошлари билан бирга коррупцияда айбланиб озодликдан маҳрум этилган шаҳзода Аль-Валид бин Талол озодликка чиқиши учун талаб қилинаётган 6 миллиард долларни бермасликка қарор қилди.
У ўзининг айбдорлигини тан олди. Бироқ бунча пулни қиролликка бериш нияти йўқлигини баён этди. Бунинг ўрнига у ўзига тегишли «Kingdom Holding» компаниясининг бир қисмини бериши мумкинлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони қироллиги 11 нафар шаҳзода, тўрт нафар вазир, ўнлаб собиқ вазирларни коррупция жинояти содир этганликда айблаб қамоққа олиш ҳақида фармон эълон қилган. Уларни турма ўрнига беш юлдузли отелда сақлашмоқда. Мамлакат қироли уларнинг барчасига озодликни пулга сотиб олишни таклиф қилди. Аль-Валид-бин Талол ҳам ўшаларнинг бири.
Расмий хабарларга қараганда, у мамлакатдаги энг бадавлат шахс ҳисобланиб, айни пайтда 19 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар