11:29 / 26.12.2017
7 153

Африкада 2 тумшуқли, 2 оғизли ва 3 та кўзли мушукча дунёга келди

Африкада 2 тумшуқли, 2 оғизли ва 3 та кўзли мушукча дунёга келди
ЖАРнинг Шарқий Кап провинциясида 2 тумшуқли, 2 оғизли ва 3 та кўзли мушукча дунёга келди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Бетти Би лақабли мазкур мушукча генетик нуқсони туфайли овқатланишга қийналади. Ветеринарлар вақт ўтган сари унинг аҳволи оғирлаша бориши ва ўлиши ҳақида огоҳлантиришди. Мушукчанинг эгалари уни ҳайвонлар сақланадиган масканга топширишга қарор қилишди.

Facebook даги постда маълум қилинишича, у туғилгандан кейин 12 кун ўтгач, 227 граммга семирган ва икки кўзи очилган. Бундай генетик нуқсон дипрозия, деб аталади. У аномал геннинг фаоллиги билан боғлиқ бўлиб, тумшуқнинг кенглиги билан намоён бўлади. Мазкур нуқсон билан дунёга келган ҳайвонларнинг аксарият қисми кўп яшамай нобуд бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африкада 2 тумшуқли, 2 оғизли ва 3 та кўзли мушукча дунёга келди