Аввалроқ, Корея ярим оролида вазиятнинг таранглашиб бораётгани тўғрисида хабар берилган эди.
Бугун, Россия ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида муҳим ишлар бўйича элчиси Олег Бурмистров, Корея ярим оролида юзага келган вазият тўғрисида батафсил интервью берди ва минтақадаги вазият жуда қалтис экани ҳамда тўсатдан уруш бошланиб кетиши эҳтимоли борлигини айтиб ўтди.
Бурмистров ўз сўзида Шимолий – Шарқий Осиёда “турли қуролларнинг жуда кўплаб тури тўпланиб қолгани ва минтақа ўзига хос порохли бочка”га айланиб қолганини таъкидлаган. Шунинг учун, “ҳар қандай арзимас тасодифий воқеа натижасида ҳарбий можароларнинг занжирли реакцияси” бошланиб кетиши мумкин, деб таъкидлаган.
АҚШнинг минтақадаги можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилишга уриниши эса, тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги ҳалокатни келтириб чиқариши мумкин, чунки минтақа ер юзидаги қурол-аслаҳа ҳаддан ташқари кўп тўпланиб қолган ҳудуд ҳисобланади, деган Олег Бурмистров.
Олег Бурмистров, “Биз ҳозир, мабодо амалга ошириладиган бўлса, жуда ҳам катта ҳарбий низо билан юзма-юз турибмиз. Бу нарса юз бермаслиги учун бор имкониятларни ишга солишимиз керак”, - деган.
Шимолий Корея сўнгги вақтларда қитаъалараро ракеталар ва унга ўрнатиладиган жанговар каллакларни ишлаб чиқариш билан банд. Улар ўз ҳаракатларини АҚШ томонидан бўлаётган таҳдиднинг олдини олишга қаратилган, деб баҳолайди. КХДРнинг энг охирги синалган Хвасон-15 ракетаси, 13 минг километр масофадаги нишонни йўқ қилиши мумкин. Бу синовдан кейин, Шимолий Корея раҳбарияти АҚШнинг хоҳлаган ҳудудини нишонга олиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берган.
Зиддиятли вазиятдан чиқишнинг энг оқилона йўли, хитой-россия “йўл харитаси”га амал қилишдир, деган Олег Бурмистров. Бу “йўл харита”си икки давлат мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Россиялик дипломатнинг тан олишича, Хитой томонидан ишлаб чиқилган режа анча батафсил. Шунинг учун Россия томони ҳам, Хитойнинг бу борадаги ташаббусларини ҳар қандай форматдаги музокараларда қўллаб-қувватлашга келишишган.
Манба: Qalampir.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда