Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Остона шаҳрида ташкил этилган хайрия тадбирида иштирок этди. Оқўрда Матбуот хизматининг хабар беришича, президент йил якунидаги нутқларидан бирида бажарилган ишларнинг сарҳисобига тўхталиб ўтган.
«Тугалланиб бораётган йил бизга йирик ва ёрқин воқеалари билан ёдда қолмоқда. Қишки Универсиада ҳамда «EXPO-2017» халқаро кўргазмаси қозоғистонликларга ҳақиқий спорт ва технологик байрамни тақдим эта олди. Биз Ислом ҳамкорлик ташкилотининг саммитини энг юқори кўтаринки руҳда ўтказдик», деб сўз бошлаган президент.
Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги иштироки борасидаги масалага алоҳида тўхталиб, «бу ёш давлатга нисбатан билдирилган ишонч эканини таъкидлаган».
«Деярли 200та давлатлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Келаси йил биз Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг йирик анжуманини ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Ислоҳот ва натижаларнинг ортида ҳар бир кишининг улкан меҳнати турибди, ўйлайманки, ҳар бир фуқаро Қозоғистон ҳаётида бўлаётган ўзгаришларга ўзини алоқадор этиб ҳис этиши табиий», деб қўшимча қилган у.
Қозоғистон Республикаси президенти ўз нутқини байрамона кайфиятда якунлаб, барчани Янги йил билан қутлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда