12:51 / 30.12.2017
5 424

100 дан ортиқ қозоғистонлик интернет орқали ҳибсга олинди

100 дан ортиқ қозоғистонлик интернет орқали ҳибсга олинди
100 дан ортиқ қозоғистонлик интернет орқали ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри Тengrinews.kz берган маълумотга таянган ҳолда.

Маҳкамадан хабар қилишларича, айни дамда, Бош прокуратуранинг фаол кўмаги ёрдамида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабдан, мамлакат Бош прокуратураси топшириғига биноан Ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисобга олиш қўмитаси томонидан электрон жиноий иш модули ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг 11 август куни Қозоғистон бош прокурори, Олий суд ва Давлат хизмати ҳамда коррупцияга қарши курашиш ишлари бўйича агентлик раиси, молия ва ички ишлар вазири томонидан “Е-жиноий иш синов лойиҳасини татбиқ этиш ва идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма буйруқ имзоланди.

25 августдан Остонанинг Олмаота тумани ИИБда “Е-ЖИ” синов лойиҳаси ишга тушди. "Ўтган вақт давомида электрон жиноий иш бўйича судга 192 та иш ва 208 та санкция юборилди. Буларнинг бари электрон шаклда амалга оширилди. “Е-ЖИ” лойиҳаси доирасида “Онлайн” видео конференцалоқа ёрдамида қамоққа олиш тўғрисида санкция бериш имконияти яратилди. Санкция бериш жараёни қўлга олинган шахсларни судга олиб келмасдан амалга оширилмоқда. Қамоққа олиш тўғрисидаги 100 дан ортиқ санкция видео конференцалоқа ёрдамида берилди", - дея таъкидлаб ўтишган матбуот хизматидан.

Хабар қилинишича, 2018 йилнинг 1 январидан мамлакатда электрон шаклда жиноий иш юритишни жорий этиш мўлжалланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 100 дан ортиқ қозоғистонлик интернет орқали ҳибсга олинди