
Москва шаҳрида, Қизил майдондан 300 метр узоқликда жойлашган Никольский кўчасида номаълум шахс томонидан ўқ узилди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Москва шаҳар ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, икки киши жароҳатланган. Ўқ узган шахс қидирилмоқда. Отишма ҳақида полицияга Москва вақти билан соат 22:32 да хабар келиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўзаро жанжал оқибатида номаълум шахс ўқ узиб, икки кишини ярадор қилган. Отишмадан кейин у воқеа жойидан яширинган.
Манбанинг хабар беришича, воқеа жойи яқинида бар бўлган, мастлик оқибатида жанжал чиққани тахмин қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар