2018 йил 1 январидан бошлаб Қозоғистонда баччабозларга қарши кимёвий усулни қўллашга рухсат берувчи қонунчилик тузатишлари кучга киради. Мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликка тузатишларнинг Катта тўпламини 2016 йил апрелида имзолаган эди.
Шундай чоралардан бири кимёвий йўл билан бичишни назарда тутади. Аввалроқ, республика Бош прокуратураси вояга етмаганлар ва кичик ёшдагиларга нисбатан зўравонлик ҳамда жинсий майллик кўрсатганларга нисбатан ҳар қандай ҳолатда ҳам шартли жазо муддати тайинлаш, амнистия акти қўллаш, жазони енгилроқ турига алмаштириш, шартли равишда муддатидан аввал озодликка чиқариш, баччабозлар билан процессуал келишувлар каби чоралар қўлланилмаслигини таъкидлаган эди.
"2018 йил 1 январидан кимёвий усулда бичиш қўлланилади. Яъни суд қарорига мувофиқ, судланувчи жинсий майлни сусайтирувчи дорилар ичишга мажбур қилинади", - дейилади Прокуратура сайтида. Мазкур чора 18 ёшдан катта, вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигини бузган фуқароларга нисбатан қўлланилади.
2018 йил бошидан, шунингдек республика соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган кимёвий усулда бичишни қўллаш қоидалари ҳам кучга киради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи