АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни муваффақиятга эришган давлат деб ҳисобламаслиги ва бу давлатда ўзгаришлар вақти келганини маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
«Эрон барча соҳада муваффақиятсизликка учради. Бу давлат АҚШ билан келишувга эришганига қарамасдан (Обама давридаги атом бўйича келишув - таҳр.) омадсизликка юз тутди. Буюк Эрон халқи кўп йиллар давомида репрессия остида яшади. Эронликлар овқат ва озодлик истайди. Эрон халқи талон-тарож қилинди, инсон ҳуқуқлари бузилди.
Энди эса ўзгаришлар даври келди!», деб ёзган Трамп ўз твиттерида.
Трамп бунга қадар ҳам Эрон билан ядровий келишувни кўп марта қоралаган. Келишувга кўра, «олтилик» давлатлари Эрон ядровий дастурида айрим чекловлар қилиши эвазига бу давлатга қўлланган бир қатор халқаро санкцияларни бекор қилган.
Кейинги кунларда Эронда диний ҳокимиятга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Айни вақтга келиб полиция билан тўқнашувлар вақтида 12 киши ҳалок бўлди. Намойишчилар мамлакатдаги иқтисодий муаммоларда нотўғри ташқи сиёсат олиб бораётган ҳукуматни айбламоқда.
Якшанба куни Трамп Эрондаги норозилик акциялари Теҳрон терроризмни қўллаш учун катта маблағлар сарфлаётгани туфайли ички ҳаёт оғир аҳволга тушиб қолгани ортидан келиб чиққанини айтганди. Шу куни у Эрон ҳукуматига мурожаат қилиб, расмий Теҳронни фуқароларнинг ҳуқуқларини тан олишга чақирганди. Ўз навбатида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президентининг чиқишини «асоссиз равишда намойишларни қўллаб-қувватлаш» дея баҳолаганди.
2015 йилнинг июлида Эрон ва 5 давлат - АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия иштирокида Эроннинг ядровий дастури фақат тинч мақсадларда сақлаб қолиниши бўйича келишув тузилганди. Унга кўра, Эрондан бир қатор халқаро санкциялар ечилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи