Аввалроқ, Жанубий Корея давлат раҳбарияти Шимолий Корея давлати билан музокараларга киришишни таклиф қилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Шимолий Корея давлати раҳбари Ким Чен Ин КХДР ва Жанубий Корея ўртасида узоқ муддатдан бери ишламай келаётган "ишонч телефони"ни тиклаш тўғрисида буйруқ берди, деб хабар бермоқда икки давлат ўртасидаги ишлар бўйича бошқарма бошлиғи.
“Ренхап” ахборот агентлигининг хабарига кўра, бу алоқа тизими бугундан ишлай бошлайди. Бунда муҳокама этилиши мумкин дастлабки масала, Шимолий Кореялик спортчиларнинг Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган қишки олимпиада ўйинларидаги иштироки бўлиши мумкин. Шунингдек, Ким Чен Ин Жанубий Корея томонидан кўрсатилаётган, делегациянинг тинчлигини таъминлаш борасидаги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаётганини билдирган.
Кеча, 2 январь куни Жанубий Кореянинг Миллий бирлашиш ишлари бўйича вазири Чо Мён Гюн расмий Сеул номидан Пхенянга муносабатларни яхшилаш борасида учрашиш ўтказишни таклиф қилган эди. Шимолий Корея бир сутка сукут сақлади ва “ишонч телефони”ни очиш тўғрисида баёнот берди.
Жанубий Кореянинг олимпиада ўйинлари ўтказиладиган шаҳри жойлашган Канвонда вилояти маъмурияти, Шимолий Корея спортчиларини ўйинларга етказиб келиш учун круиз лайнери билан таъминлашга ваъда берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда