
Россиялик сенатор Алексей Пушков Дональд Трамп ҳамда Ким Чен Иннинг ядро қуроли доирасидаги пойгасини шарҳларкан, Америка раҳбари ниҳоят Шимолий Кореяга тан берганини бўйнига олгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
— Бу икки раҳбар, — деди Пушков. — Бугунга келиб кимнинг ядро қуролини ишга туширадиган тугмачаси катта экани боисида баҳслаша бошлашди. Шунинг билан Трамп Ким Чен Ин ҳукуматига тан берганини ошкор қилиб қўйди. Бу эса Ким Чен Иннинг халқаро сиёсат майдонидаги илк ғалабаси деб аташ мумкин…
Ҳақиқатан, яқинда Дональд Трамп навбатдаги чиқишларидан бирида Америка ядро қуроли тугмачаси жуда кучли ва катта эканини қистириб ўтганди. Унга жавобан Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг ядро тугмачаси ҳамиша столи устидалиги, жаҳлини чиқараверса, Трамп ўз ядро қуроли тугмачасигача етишга улгурмай қолишини таъкидлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар