4 январь куни Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо шаҳардаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли фавқулодда вазият ҳолатини эълон қилди. Бу ҳақда губернатор ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
“Мен экстремал об-ҳаво шароити туфайли Нью-Йорк, Уэстчестер ва Лонг-Айлендда фавқулодда вазият ҳолатини эълон қиламан”, деб ёзган Эндрю Куомо.
Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропорт ҳам вақтинча ўз ишини тўхтатди. Аэропорт маъмурияти “Кучли туман ва кўриш даражасининг пастлиги туфайли вақтинчалик парвозлар тўхтатилди”, дея эълон берди. Шу сабаб шу кунларда Нью-Йорк шаҳрига боришни режалаштирган ўзбекистонликларнинг парвозлари кечиктирилади. Парвоз вақти ҳақида авиаташувчи компаниядан маълумот олиш мумкин бўлади.
Айтиш керакки, аввалроқ АҚШ бутунжаҳон океан ва атмосфераси тадқиқот миллий бошқармаси кучли бўрон хавфидан огоҳлантирган эди. Синоптиклар қор қалинлиги 7,1 см га етиши мумкинлигини тахмин қилишди. Ҳарорат эса 9 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда