2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида амалдаги президент Владимир Путин номзодини кўрсатиш учун имзолар йиғиш бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости»га Хабаровскдаги «Ғалаба кўнгиллилари» вакили Анастасия Брага хабар берган. Бу ҳақида «xabar.uz» ёзмоқда.
Унинг сўзларига қараганда, айнан Хабаровск ўлкасида бу жараёнга старт берилган ва кейинчалик Россиянинг бошқа ҳудудларида давом этяпти. Ҳозирда шаҳарнинг икки савдо марказида имзолар йиғилмоқда.
28 декабрда Россия марказий сайлов комиссияси Путинни қўллаб-қувватловчи гуруҳни расман рўйхатга олганди. Шундан сўнг гуруҳ имзо йиғиш ва амалдаги президент номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди. Путин номзод сифатида рўйхатдан ўтиши учун камида 300 минг киши уни қўллаб имзо чекиши лозим.
Россияда президентлик сайловлари 2018 йилнинг 18 мартида бўлиб ўтади. Сайлов компанияси 18 декабрда бошланган, номзодларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 7 январига қадар топширилиши лозим. Бугун 5 январь эканлигини ҳисобга олсак, керакли миқдорда имзо тўплаб, ҳужжатларни марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши учун бор-йўғи икки суткадан камроқ вақт қолмоқда. Агар бу иш вақтида амалга ошмаса, Владимир Путин номзоди қабул қилинмаслиги ва табиийки, у президент бўлиб сайланмаслиги мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда