Россиянинг Қизил Поляна этнопарки ҳудудида илк маротаба қорли меҳмонхона очилди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Унинг қурилишида асосий қурилиш материали сифатида Кавказ ёнбағирларидан олиб келинган тоза қор хизмат қилди. Тоққа нафақат чанғи трассаларида учиш учун келган чанғичиларга, балки сайёҳларга ҳам чинакам шимол буғуларида сайр қилиш таклиф этилди. Буғу фермасидаги Шимолий экзотика камлик қилганларга “Газпром” Россияда ягона бўлган қорли мехмонхонани очди.
Унинг эскимосларнинг оддий қорли уйидан фарқи ҳажмидадир: шифтининг баландлиги 5 метр атрофида, деворларнинг қалинлиги эса 2 метрни ташкил этади. Бу эса бино ичида етарлича қулай ҳароратни яратади. Меҳмонлар учун улкан айиқ териси ёпилган каравотлар ҳам қўйилди.
Меҳмонхона эндигина очилганига қарамай, бир неча ҳафта олдиндан банд этилмоқда. Сайёҳлар атайлаб қорли меҳмонхонани томоша қилиш учун турли шаҳарлардан ташриф буюришди. Бу ерга келиш учун асосийси об-ҳаво шароити яхши бўлиши лозим. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда