Беларусь – Бирлашган Араб Амирликлари хоккей учрашуви томошабинлари антиқа ҳолат гувоҳи бўлдилар. Учрашув вақтида унда иштирок этаётган Беларусь президенти Александр Лукашенко ўйин қоидасини бузгани учун майдондан 2 дақиқага четлатилди. Учрашув 12:7 ҳисобида Беларусь фойдасига якунланган.
“Наша Ніва” нашрининг маълум қилишича, Лукашенко майдон марказида шайбани ўйинга киритиш вақтида рақиби устига йиқилиб тушган. Учрашув ҳакамлари трибуналар кулгиси остида Лукашенкони 2 дақиқалик жарима билан жазолаб, майдондан четлатишган.
Ушбу видеога берилган изоҳларда фойдаланувчилар воқеа гўёки саҳналаштирилгандек кўринганини айтишган. Баъзилар эса ҳазиллашиб, президентни майдондан четлатишга ботина олган ҳакам омон қолгани-йўқлиги борасида қизиқишган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда