Туркманистон ҳукумати аёлларга машина ҳайдашни тақиқлаб қўйди. 2017 йил декабрида автоинспекция ходимлари аёл ҳайдовчиларни бу қоидани бузганлари учун жаримага тортилишларидан огоҳлантира бошлашган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Январда порталнинг Ашхободдаги манбаси йўл полицияси ходимлари аёл ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйиб, уларнинг машиналарини жарима майдончасига жўнатаётганларини маълум қилган.
“Дастлаб мен бу хабарни ҳазил деб қабул қилдим, бироқ кейин бунга шахсан тўқнаш келдим. Ҳозир аёллар машина ҳайдашдан қўрмоқдалар, шу сабабли кўпчилик аёлларни ишга эрлари олиб бориб қўймоқдалар”, деб айтди ашхободлик бир аёл.
Бошқа бир манбанинг айтишича, ишига машина ҳайдаб борадиган, давлат хизматида ишлайдиган аёллардан машина ҳайдамасликлари ҳақида тилхат олинмоқда.
Порталнинг йўл испекциясидаги манбаларидан бирининг маълум қилишича, 5 декабрда мамлакат ички ишлар вазири Искандар Муликов мамлакат раҳбарига статистика бўйича йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти аёл ҳайдовчилар айби ёки улар иштирокида юз беришини маълум қилган. Шундан кейин президент вазирга “вазиятни тўғрилаш”га кўрсатма берган.
Бир неча кун аввал мамлакатда қора рангдаги автомобиллар ҳайдаш тақиқлангани ҳақида хабар пайдо бўлганди. Жумладан, Ашхобод кўчаларида қора ва қорамтир рангдаги машиналар кўринмай қолган.
Бундай рангдаги машиналар йўл полицияси томондан жарима майдончаларига олиб борилиб, уларни бошқа рангга бўяш талаб қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда