
Жанубий Кореянинг Куми шаҳридаги кафелардан бирига тўнғиз бостириб кириб, у ердаги одамларга ҳужум қилди.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, кузатув камералари қайд қилган воқеа 1 январда юз берган. Тўнғиз одамларга ҳужум қилиб, кафени остин-устун қилган. Ташриф буюрувчилар орасида саросима бошланган. Улардан кўпчилиги кафедан қоча бошлаган, қолганлари эса қўлларига тушган нарса билан ҳимояланишган. Охир-оқибат тўнғиз кафени тарк этган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар