
Чеченистон президенти Рамзон Қодиров ўзининг Telegram-каналида, “АҚШнинг ақлини киритиш учун” европаликларни Россия билан бирлашишга чақирди.
Қодировнинг фикрига кўра, Вашингтон дунёнинг турли бурчакларида атайлаб “қайноқ нуқталар”ни вужудга келтириб, “можаролар оловини ёқади”. У, АҚШ ҳукумати бугунги кунда Сурия, Исроил ва Эронда турли зиддиятларни келтириб чиқараётганини айтган.
Шунингдек, бундай ишларни Украина, Грузия ва Ироқда амалга оширганини таъкидлаган.
Бу борада, Россия давлати етакчиси ҳар доим бир қутбли тузумга қарши чиқиб келганини қўшимча қилган.
Рамзон Қодировнинг ишонч билдиришича, “Европа фитналарга бирлашиб қарши чиқишдан қўрқмаслиги керак, акс ҳолда кўплаб, шу жумладан европа давлатларида ҳам тартибсизликлар келиб чиқиши мумкин”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар