Ҳа, 51-ҳудуд ҳақиқатан сирли. У дунёнинг биронта ҳам харитасида кўзга ташланмайди. Аммо шундай сирлари борки, сизнинг дунё ҳақидаги тасаввурларингизни 360 даражага ўзгартириб юбориши тайин. Ҳудуд ичкарисида ўзга сайёраликларнинг мурдалари сақланади. Ҳеч ким бу ҳудудга кира олмайди. Яқин атрофида аҳоли яшаш жойлари йўқ. Тўрт тарафида сукунат, кимсасизлик ҳукм суради. Ҳарбийлар 51-ҳудудни тиш-тирноғига қадар қуролланган ҳолда астойдил қўриқлайди, назорат қилади.
Аммо кейинги йилларда ҳудудга тегишли баъзи сирлар очилгандек бўлди. Уфологларнинг айтишича, бу ерда дунё миқёсидаги тадқиқотлар олиб борилади. Бу тадқиқотлар эса ер остида ташкил этилади. Бош корпуси 14 та ўта сирли қаватлардан иборат. Улар ҳам ер остида. Бу қаватлар доирасида ҳам турли афсонавий гаплар юради. Айтишадики, бу ерда ўзга сайёраликларники каби учар ускуналар, товоқ шаклидаги ҳаво кемалари яратилади…
51- ҳудуд тарихига назар солсак, у 1951 йили бунёд этилган. База ўрнида илгари кимсасиз, ўт-ўлан босган ерларгина бор эди. Атрофи эса худди ҳозиргидек тоғлар билан ўралганди. Бу манзилга на журналист, на маҳаллий аҳоли вакиллари яқинлаша олади. Ҳеч ким базага яқин келтирилмайди. Яна бир мутахассис база тарихига тегишли сирни ошкор этди. Илгари ҳудуд ичкарисида америкаликлар ядро қуроли устида тадқиқотлар олиб борган. Шунинг учун ҳеч ким яқинига йўлатилмас экан.
1977 йили қайсидир офицер тасодифан база ичкарисига кириб қолганди. Ичкарида биринчи бўлиб диск шаклидаги учар ҳаво кемасига кўзи тушган. Уни ўша лаҳзадаёқ қўлга олишган ва узоқ вақт сўроқ қиишган. Кейин кўрганларини ҳеч кимга гуллаб қўймасликка қасам ичириб, тилхат ёздиришган. Лекин орадан бир неча йил ўтгач, барибир сирлар ошкор бўлди. Офицер кўрганларини ортиқ миясида сақлаб тура олмади…
Америкалик Лазар исмли олим 51- ҳудудда ишлаган экан. У ҳам одамларга ичкаридаги сирларни айтиб берган. Олимнинг айтишига кўра, ўтган асрнинг 80- йилларида базадаги физика бўлими раҳбари лавозимида ишлаган. Бўлимда, шубҳасиз, ўта махфийлаштирилган лойиҳалар устида иш олиб боришарди.
— Мени 51-ҳудудга машинада олиб келишган, — деганди Лазар. — Машина ойналари тўлиқ қорайтирилган. Салонда ўтириб, ташқарини кўра олмасдингиз. Мен асосан бўлимга тегишли махсус лабораторияда ишлаганман. Лаборатория тоғ остига жойлаштирилган бўлиб, у ерга тўққизта дарвозадан ўтсангизгина кириб борардингиз. Келган кунимнинг ўзида қўлимга юзлаб папкаларни беришди. Уларда турли ёзувлар ва суратлар қалашиб ётарди. Ёзувлар махфийлаштирилган ихтироларга тааллуқли технологиялар ҳақида сўйларди. Очиғи, ўқувчиларга ростини айтсам, бизнинг бўлим ўзга сайёраликларнинг ҳаракати ва фаолиятини тадқиқ қиларди. Тадқиқотлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ўзга сайёраликлар тортиш кучи бошқаруви остида ҳаракатланаркан. Масалан, жуда узоқ манзилга бориш керак бўлса, улар манзилни тортиш кучи ёрдамида ўзига яқинлаштираркан, вассалом. Мушкули осон бўларкан…
Яна бир Юхэус исмли олим 51-ҳудуднинг бошқа сирлари билан ўртоқлашди. У Америка учувчилари ўзга сайёраликлар кемасида бемалол уча олишни ўзлаштириши учун алоҳида технологиялар яратган…
Ханесси исмли базадаги махсус бўлим собиқ ходими айтдики, пастки қаватларга магнитли карточка ёрдамида кирилади. Бундан ташқари, киришдан олдин бармоқ ва кўзлар сканер қилинади.
Америка марказий разведка бошқармасида ишлаган Роуз исмли шахснинг ҳикоя қилишича, ўтган аср ўрталаридан бошлаб улар 51-ҳудуддан туриб ўзга сайёраликлар билан мулоқот қилишган. Шу аснода Америка ҳукумати ўзга сайёраликлар билан шартнома имзолаган. Шартнома шартига кўра, Америка ўзга сайёраликларнинг аниқ манзилини сир тутади. Ўзга сайёраликлар эса ерликларнинг ҳаётига, ишига аралашмайди. Аммо ўзга сайёраликлар 51-ҳудудда бемалол иш олиб бораверишлари мумкин.
Бахтга қарши, ўзга сайёраликлар шартнома шартларини қўпол равишда бузди. Улар очиқчасига одамлар ва ҳайвонлар устида тадқиқотлар олиб бора бошлашди. Америкаликлар бунинг сабабини сўрашганда, тадқиқотлар уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ярайдиган элементларни яратишда қўл келишини айтишган.
Ҳозирги кунда ҳам кўпчилик 51-ҳудуд ичкарисига киришни орзулайди. Афсуски, бу ширин хаёлдан бошқа нарса эмас. 51- ҳудуд бағрида қанчалаб сир-синоатларни беркитиб олгани аввало худо, қолаверса, фақат Америка ҳукуматига аён.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда