
Россия президенти Владимир Путин кеча, 11 январь куни россия ва хорижий оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни мақтади ҳамда бу қарама-қаршиликда унинг енгиб чиққанини ва бу ғалабани фақат қайд этиш қолганини таъкидлади.
Путин Шимолий Корея раҳбари тўғрисида, “Менинг фикримча жаноб Ким Чен Ин, сўзсиз бу партияни ютиб чиқди. У ўзининг олдида турган стратегик вазифани адо этди: уларда ядровий каллак бор, 13 000 кмгача учадиган – ер шарининг хоҳлаган нуқтасига, эҳтимолий душман ҳудудигача етиб бориши мумкин бўлган глобал ракета бор. Энди у вазиятнинг маромига тушиши ва тинчланишидан манфаатдор. Ким Чен Ин – мутлақо ақлли ва етук сиёсатчидир”, деган фикрларни билдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар