КХДР "душманлар 10 ва 100 йилга санкция киритган тақдирда ҳам қийинчиликка дуч келмайди", деди Шимолий Корея президенти Ким Жонг Ин давлат фанлар академияси олимлари олдида чиқиш қилиш чоғида. Бу ҳақда Sof.uz хабар бермоқда.
"Оғир синовлар шароитида Корея инқилобининг ғалабаси сирларидан бири шундаки, биз асосий эътиборни фан ва техникани ривожлантиришга қаратдик. Мустақил миллий иқтисодиёт, илмий-техник мутахассислар ва ақлли бошлар эвазига биз душманлар 10 ва 100 йилга санкция киритган тақдирда ҳам қийинчиликка дуч келмаймиз", — деган сўзларидан иқтибос келтиради Корея марказий телеграф агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрда Шимолий Корея водород каллакли ракетани синовдан ўтказганди. Япония ва Жанубий Корея ҳарбийлари ушбу ракетанинг қувватини 160 килотонна деб баҳолашганди. Бу 1945 йилда Япониянинг Хиросима шаҳрига ташланган бомбадан 10 баравар кучлироқ дегани.
Шу боис БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДРга нисбатан янги санкциялар жорий этди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда