09:03 / 13.01.2018
6 888

Саудия Арабистонида аёллар учун илк автосалон очилди

Саудия Арабистонида аёллар учун илк автосалон очилди
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида маҳаллий хотин-қизларга мўлжалланган биринчи автосалон очилди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг кузида қироллик тарихида илк марта аёлларнинг машина бошқаришига рухсат берилганди.

Салон саудиялик аёллар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Улар автомобилларга доим қизиқишгани, бироқ аввал бундай ҳуқуққа эга бўлмаганликлари ҳақида айтишмоқда.

Экспозициянинг асосий қисмида ёқилғи кам сарф қилинадиган автомобиллар намойиш қилинган, салонга келган меҳмонларга фақат аёл-маслаҳатчилар ёрдам беришмоқда. Шу билан бирга, савдо марказининг ўзи ҳам аёллар томонидан бошқарилмоқда, ресторанларнинг барча ходимлари ҳам аёл кишилардан иборат.

Ўтган йилнинг сентябрида қирол Салмон ибн Абдул Азиз ол Сауд аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ҳуқуқини тақдим этувчи фармонни имзолаган. Бунга қадар эса Саудия Арабистони аёллар машина ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлмаган дунёдаги ягона мамлакат ҳисобланган.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 12 январида қиролликда аёлларга футбол ўйинларини томоша қилишга рухсат берувчи қонун кучга кирди, улар учун махсус трибуналарда жойлар белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида аёллар учун илк автосалон очилди