АҚШнинг Ҳавайи штати аҳолисига янглиш тарзда баллистик ракета ҳужуми ҳақидаги хабар тарқатилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
“Ҳавайи томон баллистик ракета ҳужуми хавфи мавжуд. Дарҳол бошпана изланг. Бу машқ эмас”, деб айтилган хабарда.
Шундан кейин ҳукумат раддия чиқармагунча аҳоли ўртасида ярим соатча ваҳима давом этган. Штат губернатори Дэвид Айж аҳолидан ёлғон тревога учун узр сўраган ва бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслиги учун чоралар кўришга ваъда берди. “Бу қурилманинг йил давомида ҳар куни кунига 3 марта ўтказиладиган текшируви эди. Фавқулодда вазиятлар агентлиги ходими бошқа тугмани босиб юборган”, деб тушунтирган вазиятни губернатор.
Мобил телефонларга юборилган ва маҳаллий вақт билан соат 08.00ларда телевидение ва радио орқали узатилган огоҳлантириш Шимолий Корея билан кескинлик мавжуд шароитда берилгани янада ваҳималироқ бўлган.
2017 йил августда Шимолий Кореядан Япония ҳудуди узра учиб ўтиб, Хоккайдо оролидан 1180 км узоқликка тушган ракета учирилган. Ўшанда ракета парвозининг умумий узоқлиги 2,7 минг км.ни ташкил қилган. Пхеньян ушбу синовни АҚШнинг Тинч океанида жойлашган Гуам оролига зарба беришга тайёргарлик деб атаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар