
Воқеа Хитойда юз берди. Қассоб чўчқалардан бирини сўйиш учун столга ётқизганди.
Ҳойнаҳой, бунақанги манзарага гувоҳ бўлишини, ўта хавфли қаршиликка дуч келишини қассоб етти ухлаб тушида кўрмаган бўлса керак-ов!
Умуман кутилмаганда бошқа бир чўчқа қассоб томон чопиб келди-да, қариндошини озод этишга тушди. Бунинг учун қассобга ҳужум қилиш кифоя эканини ҳам ҳисобга олган экан.
На илож, қассоб жасур чўчқага тан берди ва сўйилиши керак бўлган чўчқани озод этишга мажбур бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар