
Анқарадан Трабзонга учган "Боинг 737-800" 14 январь куни келиш жойидаги аэропортда ҳалокатга учради. Лайнер қўниш майдонидан чап томонга оғиб кетди, баланд қирғоқдаги қиялик бўйлаб юрди ва денгиз устига бир неча метр қолганда тўхтади.
Pegasus Airlines лоукостер (арзон нархрларда чипта таклиф қиладиган) компанияси самолётининг бортида 168 йўловчи ва экипаж аъзолари бор эди. Ҳеч ким жабрланмади, лайнер йўловчилари самолётнинг орқа томонидаги чиқиш йўлаги орқали эвакуация қилинди. Ҳодиса сабаби ҳозирги вақтда тергов қилинмоқда.
Давлатга тегишли Анатолия агентлиги самолёт бортида ваҳима кўтарилгани, уни экипаж аъзолари олмаганини хабар қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар