date
views 4 232

Қодиров Литванинг «Магнитский рўйхати»га кирди

Қодиров Литванинг «Магнитский рўйхати»га кирди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Литванинг «Магнитский рўйхати» туридаги рўйхатига кирди, деб ёзади «Дарё». Мамлакатга кириши тақиқланган шахслар рўйхати Литва миграция департаменти сайтида эълон қилинди.

Таъкидланишича, кириш учун тақиқ муддати ҳар сафар якка тартибда белгиланади, бунда муайян иш билан боғлиқ ҳолатлар ҳисобга олинади.

Қодировнинг матбуот котиби Алви Каримов Литва ҳукумати қарорини Чеченистон раҳбарининг «эътиборига арзимайдиган қуруқ гап» деб атади.

«Узоқ вақтлардан буён ушбу мамлакатнинг Рамзан Қодиров томонидан ўғирлаб кетилишини орзу қилиб келган Литва ҳукуматининг дилини сиёҳ қилмоқчиман. Литва уни қизиқтирган мамлакатлар рўйхатига ҳеч қачон кирмаган ва кирмайди ҳам», — деди у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодиров Литванинг «Магнитский рўйхати»га кирди