20:32 / 16.01.2018
7 473

АҚШ да ота-она 13 нафар фарзандларини занжирбанд ҳолда боқиб келган...

АҚШ да ота-она 13 нафар фарзандларини занжирбанд ҳолда боқиб келган...
Американинг Калифорния штатида ўзининг 2 ёшдан 29 ёшгача бўлган 13 нафар фарзандини мажбурлаб қамаб қўйган эр-хотин қамоққа олинди. Болаларнинг айримлари занжирбанд этилган, деб ёзмоқда Qalampir.uz.

Полициячиларнинг сўзларига кўра, оиланинг 17 ёшли қизи телефон орқали қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. Қиз уларнинг ота-онаси ўзини ва 12 ака-ука ва опа-сингилларини қамаб қўйгани ҳақида айтган. Ҳуқуқ ҳимоячилари 49 ёшли Луиза Анна ва 57 ёшли Девид Аллен Турпинни ўз уйида ҳибсга олган.

Фарзандларнинг айримлари бадбўй ётоқларига занжирбанд этилган ҳолда топилган. Ота-она полициячиларга бу ҳолатни тушунтириб бера олмаган. 13 боланинг еттитаси 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган. Болалар қаровсиз қолган, уларнинг аксарияти нимжон ва ҳолсиз эканликлари маълум қилинмоқда.

Барча жабр кўрганлар шифохонага текширув учун юборилган. Улар қанча вақт қамаб қўйилганига аниқлик киритилмаяпти. Қўшнилар бу уйда қандай ҳодисалар рўй бераётганидан бехабар бўлишган. Фақат шу нарса маълумки, оила сўнгги йилларда молиявий қийинчиликка дуч келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ да ота-она 13 нафар фарзандларини занжирбанд ҳолда боқиб келган...