Назарбоев АҚШ ва Россия муносабатлари “нолга қараб кетгани”дан ташвишдалигини айтди

Назарбоев АҚШ ва Россия муносабатлари “нолга қараб кетгани”дан ташвишдалигини айтди
Шимолий Кореядан хавф борлиги вазиятида Россия ва АҚШ муносабатлари “нолга қараб кетгани” Қозоғистонни ташвишлантиради.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар якунларига кўра айтди.

Шимолий Корея муаммосини АҚШ, Хитой ва Россия биргаликда ҳал қилиши мумкин. Шу сабабли, биз қўшниларни, АҚШ ва Россия ўртасидаги нолга қараб кетган муносабатлар ташвишлантиради”, деб айтган Назарбоев.

Назарбоев АҚШга 16 январда Трамп билан учрашгани келди.

Трамп Хитой раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқотда Вашингтон Пхеньянга максимал босим ўтказишни давом эттиришини айтган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар