19:45 / 17.01.2018
10 250

Қушнинг заҳарли илон билан бўлган олишуви... (Видео)

Қушнинг заҳарли илон билан бўлган олишуви... (Видео)
Ижтимоий тармоқларда қорабузов (баклан) номли қушнинг заҳарли илон билан бўлган олишуви акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Мазкур кадрни австралиялик Алексис Кеклику суратга олди. “Итим билан сайр қилиб юрганимда тумшуғида заҳарли илонни тутиб турган қушга кўзим тушди. Илоннинг жигарранг-олачипор эканлигини кўриб, ўта заҳарлилигини дарров англадим” дейди видео муаллифи.

Видеодан қуш тумшуғидан қутилиш учун типирчилаётган илонни, унинг қочиб кетишига йўл қўймаётган қушни кўриш мумкин. Кадрда қуш тап тортмай, илонни ютиб юбориб, денгиз томон кетганлиги ўз аксини топган. Бундай жигарранг-олачипор илонларни асосан Австралиянинг ғарбий қисмида учратиш мумкин. Унинг заҳри инсон учун ўта хавфлидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қушнинг заҳарли илон билан бўлган олишуви... (Видео)