
Аввалроқ, Қозоғистонда автобус йўловчилари билан ёниб кетгани, фақат 5 нафар йўловчи тирик қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари Серик Туленбергеновнинг берган маълумотига кўра, тирик қолганлар енгил даражада куйиш жароҳати олган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчилари қозоғистонлик бўлган ва улар тирик қолишган.

“Qalampir.uz” нашри журналистлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бу воқеа юзасидан боғланди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигида бу фожиа юзасидан ишонч телефони ташкил қилинган ва қўнғироқлар қабул қилинмоқда. Навбатчи Камолиддин Исломовнинг маълум қилишича, вазиятга ойдинлик киритилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда тезкор гуруҳ ташкил қилинган.
Мазкур тезкор гуруҳ вакиллари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада эканлиги таъкидланди. Бу тезкор гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишини маълум қилишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар