Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобусда тирик қолганлар ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур автобуснинг нима сабабдан ёниб кетганлигига оид турли тахминлар илгари сурилмоқда. Тирик қолган ҳайдовчи ҳам дастлабки кўрсатмаларни берган. Унинг кўрсатмаларига кўра, автобус ток ўтказувчи симлар тизимида қисқа туташув рўй бергани сабабли ёниб кетган бўлиши мумкин.
Ақтўбе вилояти ички ишлар бошқармаси ходими ҳайдовчининг гапидан иқтибос қилиб келтирган, “Мен тутуннинг ҳидини сездим ва автобусни тўхтатдим. Автобус тўхтаганидан кейин эшикни очдим ва беш дақиқада автобус ёниб тугади. Ундан ҳеч нарса қолмади”.
Бошқа тахминлардан бири ҳайдовчи совуққонлиги билан изоҳланмоқда. Бу тахминга кўра ҳайдовчи ёзда фойдаланилиши мумкин бўлган керосиндан фойдаланган. Ёзги керосин ҳаво ҳарорати пастлиги туфайли музлаб қолгандан кейин, ҳайдовчи олов лампа (паяльная лампа)дан фойдаланиб автобуснинг бакини қиздирган ва оқибатда ёнғин келиб чиққан бўлиши мумкин, дейилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда