22:10 / 18.01.2018
5 674

Ҳиндистонлик эркак юзлаб асаларилар чақишидан оғриқ ҳис қилмаслигини кўрсатди (видео)

Ҳиндистонлик эркак юзлаб асаларилар чақишидан оғриқ ҳис қилмаслигини кўрсатди (видео)
Ҳиндистонда Сук Муҳаммад Далал исмли эркак бир неча юзлаб асаларини майкаси ичига сололиши ва ари чақишидан оғриқ ҳис қилмаслигини кўрсатди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда. Эркакнинг айтишича, унда арилар билан 15 йил ишлаш давомида оғриқдан иммунитет ривожланган.

Далал асал йиғиш вақтида асаларилар унга халақит бермаслиги учун уларни майкаси ичига солади. Унинг арилар чақишидан лаблари шишиб кетади, бироқ бир финжон иссиқ чой унга шишдан халос бўлишда ёрдам беради.

Эркакнинг айтишича, у аввал асаларилар чақишидан ҳозиргидан кўра кўпроқ азоб чеккан. “Бир марта мени 300дан кўпроқ ари чаққанда, ҳушимни йўқотгандим”, деб айтмоқда эркак.

Бундай вақтларда унга бу касбини ташлаш хаёли ҳам келган, бироқ у бунга ботина олмай, асал йиғувчи бўлиб қолишга қарор қилган.
[media=https://youtu.be/nVBGdhoeKas]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик эркак юзлаб асаларилар чақишидан оғриқ ҳис қилмаслигини кўрсатди (видео)