date
views 5 286

Путин Селигер кўлида муз ўйиғига тушди

Путин Селигер кўлида муз ўйиғига тушди
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда ва Ленинград вилоятида ишчи дастури тугагач, 18 январь, пайшанба куни Твер вилоятига жўнаб кетди, у ерда Нило-Столобенский эркаклар монастирига ташриф буюрди, шунингдек, Селигер кўлида муз ўйиғига тушиб, чўқинтириш байрамида қатнашди, дея хабар бермоқда «Daryo» нашри давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.

«Крешчение байрами муносабати билан Путин литургияда қатнашди, шунингдек, Селигер кўлида чўқинтириш чўмилишларида иштирок этди», — деди у.

Матбуот котиби сўзларига кўра, бу йил марказий Россияда анъанавий чилла совуқлари кузатилмаяпти, шу сабабли «кўл атрофида ҳарорат бу кеча минус 6—7 даражадан пастга тушмаган».

Песков Путин учун бу биринчи марта эмаслигини, у кўп йиллардан буён муз ўйиғига тушиб чўмилиб келишини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Селигер кўлида муз ўйиғига тушди