Россия Конституцион суди мухолифатчи Алексей Навальнийга унинг конституциявий ҳуқуқлари бузилиши юзасидан берган шикоят аризасини кўриб чиқишга қабул қилиш бўйича рад жавобини берди.
“Коррупция билан кураш фонди” асосчисининг фикрича, ҳуқуқлари бўйича “Россия Федерацияси президентлиги сайловлари тўғрисида”ги Федерал қонунининг 3-моддаси 5.2-банди 1-бандостида белгиланган нормаларга амал қилинмаган.
Федерал қонуннинг бу бандида Россия фуқароси оғир ёки ўта оғир жиноятни амалга оширганлик учун озодликдан маҳрум этилган ва овоз бериш кунида кўрсатилган жиноят учун судланганлиги бекор қилинмаган бўлса, Россия президенти учун сайланиш ҳуқуқига эга эмаслиги айтилади.
Навальний “Киров ўрмон иши” доирасида айнан шундай оғир характердаги жиноят бўйича судланган. Шу билан бирга, шикоятни қабул қилишга рад жавоби берилиши бўйича Конституцион суд ўзининг қарорига асосланган. 2013 йилнинг 10 октябрдаги қарорда оғир ёки ўта оғир жиноятни амалга оширганлик учун озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан сайланиш ҳуқуқини маълум бир муддатга чеклаш имконияти ҳақида сўз юритилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Марказий сайлов комиссияси мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийни 2018 йилги президентлик сайловига номзод сифатида қабул қилмагани хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди