Икки мамлакат уфологлари ҳам бир гапни такрорлаб чарчашмаяпти. Бу учар товоқлар аниқ ўзга сайёраликларга тегишли ва улар кейинги вақтда Америка ва унга қўшни давлатлар осмонида тез-тез кўзга ташланадиган бўлди.
Ажабланарлиси, учар товоқлар турли манзилларда бир вақтнинг ўзида пайдо бўлган. Улар узоқ муддат ҳавода муаллақ ҳолда туриб қолган. Шу нарса кўпчилик қизиқувчилар, жумладан, уфологларга ҳам учар товоқларни суратга олиш учун қулай имконият туғдирди.
— Гавай оролларига йўлланган баллистик ракеталар ҳам худди ўша ўзга сайёраликларга тегишли, — деди уфологлардан бири. — Фикри ожизимизча, башоратчиларнинг гаплари тўғрига ўхшаб қолди. Ўзга сайёраликлар инсониятни ўзига бўйсундириш, ҳужумлар уюштириб ер юзини эгаллаш ҳаракатига тушган кўринади. Акс ҳолда тез-тез учар товоқларда ташриф буюришмасди…
Шу йил ҳисобидан илк бор 12 январда Американинг Орландо шаҳри осмонида металл рангида, диск кўринишидаги учар товоқ кўзга ташланган. У ҳам маълум муддат ҳавода муаллақ туриб қолган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, учар товоқнинг иллюминаторлари тўғри бурчакли бўлиб, ичкарисидан икки нафар гуманоид қиёфасидаги кимсалар аниқ кўриниб турган. Айтишича, у билан гуманоидлар гаплашишган ҳам. Суҳбат телепатик усул ёрдамида амалга ошган. Аммо гувоҳ на бу суҳбатни, на ўзининг исм-фамилиясини айтди. Барчаси сир бўлиб қолишини маъқул кўрди.
Ўзга сайёраликлар кемаси иккинчи марта 15 январ куни Канаданинг Онтарио вилоятига қарашли Корноуолл шаҳри осмонида пайдо бўлди. Ўша атрофда яшайдиган эркак фарзандлари билан уйи ёнида турганди. Учар товоқларни кўргани ҳамоно дарҳол суратга олишга тушди. Лекин гувоҳ осмондаги дисксифат учар жисм ўзга сайёраликми, ҳарбийлар ҳийласими, ё бошқа нарсами, бу ҳақда лом-мим дея олмаяпти. Фақат ачингани, ўшанда смартфонида видеоёзув дастурини ишга тушириш ёдига келмаган. Худди шу хатоси унга алам қилибди.
Уфологлар тақдим этилган барча сурат ва видеоматериалларни чуқур ўрганиб чиқиб, дисксимон учар жисмлар ҳақиқатан ўзга сайёраликларга тегишли эканини тан олишди. Улар айтишдики, ўзга сайёрадан ташриф буюрувчи гуманоидлар бундан буён тез-тез ерга ташриф буюриб туришади. Ишқилиб, тинчлик билан келиб кетаверишсин-да! «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади