11:02 / 20.01.2018
9 255

ЖАРда ҳомиладор аёлнинг вафотидан 10 кун кейин “кўзи ёриди”

ЖАРда ҳомиладор аёлнинг вафотидан 10 кун кейин “кўзи ёриди”
Жанубий Африка Республикасида 33 ёшли ҳомиладор аёл Номвелисо Номасонто Мдойи вафотидан 10 кун кейин ўлик болани “дунёга келтирди”. Бу ҳақда Kun.uz маҳаллий нашри хабар бермоқда.

Аёл тўсатдан нафас олиши қийинлашгани ва бўғилаётганидан шикоят қила бошлаган. Бироз вақт ўтгач у вафот этган. Аёл ҳомиладорликнинг 9-ойида бўлган.

Аёлнинг оиласи унинг жасадини дафнлар билан шуғулланувчи агентликка беришган, бироқ дафн маросимига бир кун қолганда агентлик ходимлари тобутдаги аёл жасади оёқлари орасида гўдакни аниқлашган. Аниқланишича, бола ўлик бўлган.

Марҳумнинг оиласи бундан янада изтироб чеккан.

“Бола ўлик эди. Биз бундан шунчалик карахт ҳолга ва ваҳимага тушдики, боланинг жинсини аниқлашга ҳам ботина олмадик. Биз бу иш билан 20 йилдан кўпроқ шуғулланамиз, бироқ ўлган ҳомиладор аёл туғиши ҳақида ҳеч эшитмаганмиз”, деб айтилган дафн агентлиги раҳбариятида.

Мутахассисларнинг айтишларича, ҳомила аёлнинг вафотидан кейин мушаклари қисқариши ва бўшашиши туфайли ташқарига чиққан бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖАРда ҳомиладор аёлнинг вафотидан 10 кун кейин “кўзи ёриди”