18:15 / 20.01.2018
5 866

Туркияда чиқинди йиғувчилар аҳлатга ташлаб юборилган китобларни йиғиб кутубхона очишди

Туркияда чиқинди йиғувчилар аҳлатга ташлаб юборилган китобларни йиғиб кутубхона очишди
Туркиянинг Анқара шаҳида пайдо бўлган ушбу ноодатий кутубхона ташландиқ завод биносида жойлашган бўлиб, бу ердаги китоблардан исталган инсон фойдаланиши мумкин.

Кутубхонадаги барча китоблар ўз вақтида ташлаб юборилган нарсалар орасидан чиқинди йиғувчилар томонидан олиб йиғилган.

Китоблар жойлаштирилган токча ва стеллаж ҳам айнан ўша ердан олиб келинди. Аммо айтиш керакки, бу ердаги ҳар бир буюм қатъий текширувлардан ўтказилган ва қайта ишланган.

Хабар берилишича, айни пайтда кутубхона таркибида 6000 дан ортиқ турли жанрдаги китоблар мавжуд ва улар фақат турк тилида эмас.

Кутубхона ичидан инглиз ва француз тилидаги китобларни ҳам топиш мумкин. Бундай ғоя бошқаларни ҳам беҳад илҳомлантириб юборди. Эндиликда бу ерга яқин манзиллардан кутубхонага китоб топшириш учун кўплаб инсонлар ташриф буюришмоқда.

Кутубхона асосчиларидан бири ҳамкасблари билан бирга бундан бир неча ой аввал аҳлатга ташлаб юборилган китобларни йиға бошлашгач, билимлар хазинаси бўлмиш китобларни осонлик билан чиқинди сифатида улоқтираётганларининг гувоҳи бўлиш қанчалар оғриқли эканлиги ҳақида айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда чиқинди йиғувчилар аҳлатга ташлаб юборилган китобларни йиғиб кутубхона очишди