Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Intercontinental Hotel меҳмонхонасига жангарилар ҳужум қилди. Ушбу ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, камида 35 киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг кўпчилиги ҳужум вақтида ойнадан ўзини пастга ташлаган эди.
Tolo News хабарига кўра, воқеа жойига етиб келган Афғонистон хавфсизлик кучлари ва махсус хорижий жангчилар меҳмонхона ичкарисидан 30 кишини олиб чиққан. Штурм вақтида икки жангари ўлдирилган, меҳмонхона ичкарисида яна жангарилар қолаётган бўлиши мумкин.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.
Маълум қилинишича, Кобул шимоли-ғарбидаги тепаликда никоҳ маросими бўлаётган вақтда ҳужум уюштирилган. Жангарилар ичкарига бостириб кириб, тўйга йиғилганларни ўққа тутган.
Яна бир манбага кўра, меҳмонхонада бу вақтда информацион технологияларга бағишланган конференция ўтказилаётганди.
Террорчилар одамларни гаровга олган бўлиши ҳам мумкин.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни «Толибон» ўз зиммасига олган.
Бундан аввалги хабарларда ушбу ҳужум оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган ёки жароҳатланган бўлиши мумкинлиги айтилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади