21:20 / 21.01.2018
5 221

Facebook ўз лентасида ОАВ янгиликларини камайтирмоқчи

Facebook ўз лентасида ОАВ янгиликларини камайтирмоқчи
Facebook фойдаланувчилар лентасидаги алгоритмларни ўзгартиради, энди уларда имкон қадар кўпроқ ишончли манбалар хабарлари акс этади. Бу ҳақида компания раҳбари Марк Цукерберг маълум қилди.

Facebook'даги янгиликлар уч параметр бўйича ўлчанади: ишончлилик, хабардорлик ва фойдаланувчига яқинлик, дейилади ижтимоий тармоқ баёнотида. Охирги икки параметр фойдаланувчилар орасида сўровнома ўтказиш йўли орқали аниқланади.

Бу ўзгаришлар янгиликлар лентасида акс этадиган хабарлар сонига таъсир қилмайди, бироқ улар фойдаланувчилар учун кўпроқ фойда беради. Янги алгоритмлар синови "яқин ҳафталарда" бошланади, ўзгаришлар дастлаб АҚШда, кейин эса бутун дунёда жорий қилинади.

Цукерберг январь ойида Facebook 2018 йилда лентада янгиликларга бериладиган ҳаволалар улушини камайтиришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди. У мазкур кўрсаткич 5 фоиздан 4 фоизга қисқартиришни айтиб, фойдаланувчилар кўпроқ яқинлари ва дўстлари билан мулоқот қилишларига умид қилмоқда. ОАВ вакиллари ижтимоий тармоқлар қамровидаги кўрсаткичларнинг пасайиш эҳтимолидан норози.

"Замонавий дунёда сенсациялар, сохта хабарлар ва бир томонлама фикрлар ҳаддан ташқари кўп. Ижтимоий медиа одамларга ахборотни тезроқ тарқатиш имконини беради - агар биз шундай муаммоларнинг олдини олмасак, охир-оқибат уларни фақат кучайтираётган бўлиб чиқамиз. Янгиликлар лентаси сифатли хабарлардан иборат бўлиши шунинг учун ҳам муҳим".
Марк Цукерберг
Facebook асосчиси ва раҳбари

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Facebook ўз лентасида ОАВ янгиликларини камайтирмоқчи