Тожикистон Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг минтақалар ривожланиши ва сармояларни дастурлаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Асқар Нурализода 500 минг долларга яқин пора олаётган вақтда ушланиб 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди, деб ёзади Sof.uz нашри.
Тожикистон пойтахтидаги Сино туман суди бу маълумотни тасдиқлади ва ҳукм 10 январь куни чиқарилганлигини таъкидлашди. Манбанинг айтишича, ҳукм ҳозирча кучга кирмади ва шу сабабли маҳкум юқори суд инстанцияларига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Нурализода ўтган йилнинг 28 сентябрь куни Тожикистон молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш Агентлиги ходимлари томонидан пойтахтдаги “Афсона” ресторанида 490 минг доллар миқдорида пора олаётганида қўлга олинган эди. Яна 10 минг доллар унинг уйи агентлик ходимлари томонидан тинтув қилинганида топилди.
Ўшанда Асқар Нурализода Жалолиддини Балхи туманида истиқомат қилувчи фуқародан 2016-2020 йилларга мўлжалланган давлат инвестиция дастурига Хатлон вилоятидаги мазкур туманда паррандачиликни ривожлантириш пункти киритилиши эвазига 1 миллион доллар талаб қилгани айтилган эди.
Коррупцияга қарши кураш идорасининг маълум қилишича, Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг амалдори ўзининг рафиқаси учун пойтахтдаги турар жой мавзеларидан бирида 70 минг долларлик уй харид қилишни ҳам талаб қилган. Амалдорга нисбатан ТР Жиноят Кодекси 319 моддасининг 4- қисми “Пора олиш” бўйича жиноий иш қўзғатилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади