Ўзбекистон фуқаролари — 41 нафар йўловчи, жумладан икки бола, — Қозоғистоннинг Шортанди тумани ҳудудида қолиб кетган носоз автобусдан эвакуация қилинди, дея хабар берди Gazeta.uz нашри Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси матбуот хизматининг хабарига асосан.
Авария-қутқариш ишлари 22 январь куни кечаси «Остона-Петропавловск» автомобиль йўлининг 54-километрида ўтказилди. Йўловчи автобуси «Петропавловск-Сариағаш» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган. Казинформ агентлиги маълумотларига кўра, кучли совуқ туфайли дизель ёнилғиси музлаб қолган.
Йўловчилар ва икки нафар Қозоғистон фуқароси бўлган ҳайдовчи исиниш пункти — Бозайғир қишлоғидаги 5-агротехника коллежи ётоқхонасига олиб келинган.
ФВҚ сайтида айтилишича, кучли совуқ туфайли Қозоғистон автомобиль йўллари бўйлаб сафар қилиш хавфли. Қозоғистоннинг Ақмола вилояти ҳудудида бўрон хавфи эълон қилинган. Совуқнинг кечаси −35…−40 даражагача тушиши кутилмоқда, 24−26 январь кунлари ҳаво жуда совиб, -45 даражагача тушиши, кундузи −27…−32 даража бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистоннинг шимолий, марказий ва шарқий вилоятлари орқали сафарга чиқишни режалаштирган аҳолидан мазкур ҳудудларда кучли совуқ бўлиши кутилаётгани муносабати билан йўловчи автобуслари ва шахсий автотранспортда йўлга отланишдан тийилишни тавсия қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)