date
views 10 604

Қозоғистонда яна бир автобус ёниб кетди (видео)

Қозоғистонда яна бир автобус ёниб кетди (видео)
Бугун, 23 январь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида юриб кетаётган автобус ёниб кетди, деб хабар беради Qalampir.uz нашри.

Чимкент Ички ишлар бошқармаси тезкор гуруҳи ходимлари бу воқеани кузатув камералари аниқлаган ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар беришган. Ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган.

Полициянинг хабар беришича, йўловчи ташишга мўлжалланган “Шаулинь” русумли автобус 2014 йилда ишлаб чиқарилган. Ушбу автобус Чимкент шаҳридаги 22-йўналиш бўйича кетаётганда ёнғин чиққан. Ёнғин вақтида бу автобусда икки нафар йўловчи ва ҳайдовчи бўлган. Ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирги вақтда бу ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда яна бир автобус ёниб кетди (видео)